24 June 2009
20:14 -
Афғонистонда яраланган қозоқларни Термезда ўзбеклар даволамоқда, ўзбеклар яраланса, Ўзбекистон ҳукумати бир нарса қилармиди?
Қозоғистоннинг расмий Казинформ агентлиги Қозоғистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги Кризис маркази раҳбари Марат Қўндакбоевга асосланиб тарқатган хабарига кўра, Афғонистоннинг Ҳайротонга яқин бир жойида 6 нафар қозоғистонлик бир машинадан иккинчисига ёқилғи солаётган пайтда чиққан ёнғинда яраланган. Афғонистонда уларни даволаш учун етралича шароит ва мутахассислар йўқлиги туфайли, Афғонистон тарафининг илтимоси билан, яраланганлар Термезга олиб келинган ва ўзбеклар томонидан даволанмоқда.
Қозоқларнинг Кризис маркази жанговор тайёрлик ҳолати эълон қилибди ва яраланганларни Қозоғистонга олиб келишга тайёр экан.
Қозоғистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги ўз ватандошларининг ҳолидан хабардор эканлиги ва уларнинг тақдири билан шуғулланаётгани ҳамда Ўзбекистоннинг ёрдами олқишга сазовор. Аммо, табиий савол туғилади: юрт ташқарисида ўзбеклар билан бир нарса бўлса, Ўзбекистон расмийлари уларнинг тақдири билан шуғулланишадими? Шу кунгача бўлган тажрибага қараб - афсуслар билан хулоса қилиши мумкинки – йўқ.