Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил бошчилигидаги делегациямиз Хитой Халқ Республикасига расмий ташриф билан йўл олди. Ташриф дастурига кўра, делегациямиз ХХР Ташқи Ишлар Вазири Ван Йи, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказади.
Учрашувларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Хитой мулоқотини янада фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда минтақа ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашиш кутилмоқда, деб ёзмоқда Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги сайти.
Қизиқ, дейди мухбиримиз, Президент Шавкат Мирзиё Ташқи Ишлар Вазири лавозимига тожик аслли Ботиржон Асадовни (расмда) танлаб бўлгани маълум экан, бугун ёки эртага лавозимидан отиладиган Абдулазиз Комилни Хитойга жўнатишдан мақсад нима?
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения
