
Юсуфни қўлламас ҳеч ким ҳеч қачон,
Ҳамма қўл узган деб севинма зинҳор.
Нопок дастларсиз ҳам юрибман омон,
Руҳимдан тўққиз кўк пасту тағин тор.
Ҳеч кимсиз йе тcин деб тилак - маррага,
Ўгитлар беради янгидан - янги,
Биров қўллашига зор даражада
Ожиз яратмаган Юсуфни Тангри!
27. 01. 2017
Адашган, хар, тентак - ҳамма дарбадар,
Йўл кўрса тcанг ёв дер, бас, тилингни e.
Сен кўп биласанми ё мен деса хар?
Эшагим, сен мендан кўп биласан, де!
Арслон, йўлбарслар пойингдан пастдир
Бургут, лочинлар ҳам қошингда хасдир.
Кўкдаги ҳам сендан баланд эмасдир -
Эшагим, сен мендан кўп биласан, де!
Жарга қулаётган бўлса ҳам ҳатто,
Мақтайвер тубсизлик ютгунича то.
Сен зўр сиёсатчи, доҳийсан, даҳо
Эшагим, сен мендан кўп биласан, де!
Шоҳ бўлса жойининг ҳўлини мақта,
Ҳанграшини мақта - тилини мақта.
Миллатга байроқ деб жулини мақта,
Эшагим, сен мендан кўп биласан, де!
Юсуфдек тўғри сўз йўли нотўғри -
Дер тўғрини тўғри, эгрини эгри.
Гар бўлмасин десанг ютганим оғу -
Эшагим, сен мендан кўп биласан, де!
31. 01. 2018
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения