23 June 2009
23:50 - Қирғизистон Миллий Хавфсизлик Комитети: Жалолободда Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг 5 жангариси ўлдирилди
Бу мамлакатнинг мустақил АКИпресс агентлигининг билдиришича, Қирғизистон Миллий Хавфсизлик Давлат Комитетининг матбуот-котибияти 22 дан 23 июнга ўтар кечаси Жалаолободга яқин бир жойда узоқ давом этган махсус операцияси ниҳоясига етказилган. Операциянинг сўнги босқичида махсус хизматлар билан Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жангарилари ўртасида жанг чиққан. Жангарилар автоматлар, қўл гранаталари ва бошқа турли портлатувчилар ишлатиб қаршилик кўрсатганлар.

Жанг натижасида ЎИҲнинг 5 жангариси ўлдирилган. Қирғизистон миллий хафсизлик хизматининг бир хизматчиси ўлган, иккинчиси ярадор бўлган.

Жангарилар бекиниб олган ўй жанг пайтида тамомийлаа ёниб кетган. Улар халқаро терротистик лагерларда ўқиб келгани тахмин қилинади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону