16 November 2017
20:14 -
Олқишга сазовор хабар ва “Ҳаракат”нинг ғалабаси: Ўзбекистоннинг олтин заҳираси 26 миллиард долларга етибди, аммо бу ҳали етарсиз!
Халқаро пресс-клубнинг бугунги мажлисида Ўзбекистон Марказий Банки раисининг 1-ўринбосари Тимур Ишметов мамлакат олтин-валюта заҳирасининг 2017 йилнинг 1 ноябрига келиб 26 миллиард АҚШ долларига етганини маълум қилди. Мулозимга кўра¸ Ўзбекистон олтин-валюта заҳираси сўнгги икки ойда 750 миллион долларга ошган.“Одатда бу ахборотни эълон қилмасдик. У махфий саналарди. Яқинда давлатимиз раҳбарининг бир қатор иқтисодий ахборотларни фойдаланиш учун очиш ҳақида қарори қабул қилинди. 1 январдан Марказий Банк олтин-валюта захиралари, пул массаси ва бошқа иқтисодий кўрсаткичларни расман эълон қилиб боради”, – деди Ишметов.
Шу йилнинг июль ойидаги анжуманлардан бирида Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари Мубин Мирзаев валюта заҳирасининг 20-25 миллиард доллар атрофида эканини айтганди.
“Ҳаракат” сайтининг доимий ўқувчилари билишлари керак, Ўзбекистон Марказий Банкининг олтин-валюта захиралари, пул массаси ва бошқа иқтисодий кўрсаткичларни расман эълон қилиб бориш йўлига ўтгани – бизнинг ғалабамиздир. Россия, Қозоғистон, Озорбайжон ва бошқа мамлактларнинг фақат олтин эмас, аввал “олтин-валюта заҳиралари” деб аталадиган “халқаро заҳиралари” қандай ортиб ёки тушиб бораётгани ҳақида хабар берар экан, Ўзбекистондаги Ислом Карим режими бундай нарсаларни ўз халқидан яшириб келаётгани, сабаби – бу заҳиралар ҳукумат амалдорларига ишлайдиган воситага айлантириб қўйилгани эканлигини таъкидлардик.
Масалан, “Ҳаракат” Агентлигининг 2014 йил 16 майда эълон қилинган “Озорбайжоннинг халқаро (олтин-валюта) заҳиралари $52 млрд, Ўзбекистонникичи?” номли хабарда аҳолиси биздан 3 баравар кам бўлган Озорбайжоннинг ҳозир “халқаро заҳиралар” деб айтиладиган “олтин-валюта заҳиралари” сал кам $53 миллаард, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонники эса $99,3 млрд эканлиги айтилганди.
Шавкат Мирзиё энди олтин заҳираси ҳақида халққа ҳисобот бериб туриш йўлига ўтган бўлса, бу олқишланиши керак. Кейинги қадам, аввал “олтин-валюта заҳиралари” деб аталадиган “халқаро заҳиралар” ҳақида ҳам халққа хабар бериш бўлиши керак. Ўзбекистон Марказий Банки раисининг 1-ўринбосари номидан тарқатилган хабар саволлар туғдиради. Нима, бутун дунё "халқаро заҳиралар" атамасига ўтиб бўлса ҳам, Ўзбекистонда буни билишмайдими? Агар хабарда айтилган 26 миллиард АҚШ доллари - халқаро заҳираларимиз бўлса, бу кулгили даражада камку.
Аҳолиси биздан 3 баравар кам бўлган Озорбайжонда халқаро заҳиралар $53 миллаард, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонники эса $99,3 млрд эканлигини бу мамлакатларнинг ахборот воситалари билдирмоқдалар. Улар билан солиштирсак, қашшоқларнинг қашшоғимизми? Бу хабарларда қандайдир чалкашликлар борга ўхшайди. Уларга аниқлик киритиш керак.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения
