21 June 2009
12:33 - Қирғизистонлик ўзбек йигит-қизининг айрилиқли муҳаббати ҳақида шведлар олган фильм америкаликларга тақдим этилди
Кеча АҚШнинг пойтахти Вашингтон яқинидаги Silver Spring шаҳарчасидаги кинотеатрда Швецияли кинорежиссерлар Магнус Герттен (Manus Gertten) ва Элин Жонсон (Elin Jonson) тарафидан олинган “Узоқ масофали айрилиқдаки муҳаббат” (Long Distance Love) номли ҳужжатли фильмнинг тақдимоти бўлди.

Кино Ўш вилоятида яшайдиган Алишернинг Дилдора исмли қизга ўйланиши, ишсизлик туфайли ҳомила хотинини ота-онаси билан қолдириб, Москвага мардикорликка кетиши ва икки ёш ўртасидаги узоқ масофа билан айрилиқли муҳаббатининг давом этиши ҳақида. Алишер кўпгина мардикорлар қатори алданиб-сулданиб бир аммлаб иш топиш, оиласига ёрдам бериш дардида юрар экан, узоқ Ўшда фарзанди туғилади. Юртига қайтган Алишер энди мардикорликни Бишкекда давом эттиради.

Фильм тамошабинларга кўрсатиландан кейин, Магнус Герттен ва Элин Жонсон фильмнинг ғояси қандай туғилгани, фильм қаҳрамонлари қандай танлангани ва фильм қандай олингани ҳақида гапириб бердилар, қизиқувчиларнинг саволларига жавоб бердилар.

Бу тақдимотта оиласи билан қатнашган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат қисқа чиқиш қилиб, фильм муаллифларини катта муваффақият билан табриклади ва нафақат ўзбеклар, балки ҳамма марказийосиёликлар учун актуал бўлган мавзуни гўзал шаклда экранлаштирганлари учун миннатдорчилик билдирди.

Бир кун аввал Элин Жонсон Абдураҳим Пўлатнинг хонадонида меҳмон бўлган эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону