21 June 2009
10:00 - Самарқанднинг пахта далаларида аҳвол қанчалик оғир?
Бу саволга жавобни, қисман бўлса ҳам, Zarafshon газетасида (№71, 11-июнь, 2009 йил) эълон қилинган қуйидаги чақириқдан топса бўлади.

Зарбдор 90 кунлик: Ҳар туп ғўза меҳрга қонсин!
Қишлоқ хўжалиги ходимлари йиғилиши қатнашчиларининг барча пахтакорларга, фермерларга, механизаторларга
МУРОЖААТИ

Азиз юртдошлар!

Деҳқончиликда ҳеч бир йил бир-бирига ўхшаш келмайди. Ҳар йилнинг ўзига яраша инжиқликлари бўлади. Аммо бу йилгидай кўкламнинг серёғин, ноқулай келгани, апрел-май ойларидаги ёмғир миқдори ўртача кўп йилликларга нисбатан 3-4 марта кўп бўлиши яқин 30-40 йил орасида кузатилган эмас. Бу эса айни кунда барча деҳқон-у пахтакорлардан катта масъулият билан ишлашни талаб этади.

Сир эмас, чигит экиш ва уни ундириб олиш ишлари бир мунча қийин кечди, ўта кечикди. Сўнгги ойларда кечикиб экилган ғўза ниҳоллари сурункали ёмғир, баъзи туманларда эса дўл остида қолди. Табиийки, бундай ҳол мурғак ғўза ниҳолларининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатди, ниҳолларнинг 20-30 кун кечикишига сабаб бўлаётир.

Гапнинг муддаосини айтганда, бугунги вазифа ғўзага қуёш етишмаган ҳароратни сифатли ишлов бериш Билан қоплаш ва эртанги ҳосилни сифатли яратишдан иборат бўлиб қолди….

Шу мақсадда биз вилоятимизда 10 июндан 10 сентябрга қадар Зарбдор 90 кунлик ўтказишни лозим, деб ҳисоблаймиз.

Қадрли фермерлар!…

Уста пахтакорлар ва миришкорлар!...

Ҳиммати баланд мироб-у сувчилар!...

Катта ҳаётий тажрибага эга қадрли нуронийлар, отахон-у онахонлар!

Сизнинг дуоингиз, пайкал бошидаги ширин сўзингиз далада ишловчиларга куч-ғайрат бағишлайди. Шундай экан, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватланг, дала ишчиларига далда бўлувчи, куч ва ғайрат берувчи дуо қилинг, тадбирларни бевосита далаларга кўчиринг.

Шундай қилсак ҳаммамиз, муҳтарам Президентимиз ва ҳукуматимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади.

(Мурожаат 2009 йил 9 июнь куни қишлоқ хўжалиги ходимларининг маслаҳат- кенгашида қабул қилинди) // "Бирлик" Партияси Самарқанд ташкилотининг раиси Холиқназар Ғани

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону