21 June 2009
01:15 - Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Вьетнамлик ҳамкасбини ҳимоя қилишга чақиради
Бугун Андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддин электрон почта орқали тарқатган мурожаатномасида 13 июнда Вьетнамнинг жамоат хавфсизлиги полицияси тарафидан ҳибсга олинган адвокат ва ҳуқуқ ҳимоячиси Ле Конг Диннинг аҳволига ҳамманинг диққатини тортишга ҳаракат қилади.

Маълум бўлишича, Ле Конг Дин ҳукуматга қарши пропаганда олиб боришда айбланиб, Хошимин шаҳридаги адвокатлик офисида ушлаган. Айблар тасдиқланса, уни 3 дан 20 йилгача озодликдан маҳрум этишлари мумкин.

Ле Конг Динни ҳимоя қилиш ва унига қарши босим ўтказаётган Вьетнам ҳукуматига муносабат билдиришни истаганлар учун қуйидаги адрес ҳам берилган:

Вьетнам элчихонаси
Тошкент, Рашидов кўчаси, 100 уй

тел.: (+998 71) 235 64 93
факс: (+998 71) 120 62 65
E-mail: dsqvntas@online.ru

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону