20 June 2009
01:38 - МДҲ бўйлаб электр узатиш тармоқларини биргаликда ишлатишга ҳам келишилди, Ўзбекистон йўқ
Бугун Кишиневда МДҲнинг 42-чи Иқтисодий Кенгаши бўлиб ўтди, деб хабар беради қирғизларнинг Кабар агентлиги. Йиғилишда Арманистон, Белорусия, Гуржистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озорбайжон, Россия, Тожикистон ва Украина ҳайъатлари иштирок этишибди.

Бу ерда халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш, товарларни турли мамлакатларнинг ҳудудидан ўтказиш қоидаларини мукаммаллаштирш, хусусан, товар ва пассажирларнинг ўтиши йўлидаги чекловларни камайтирш каби масалалар кўрилган, тегишли қарорлар олинган.

Қарорларланинг муҳимларидан бири давлатлараро электр узатиш тармоқларини эксплуатация қилишга доир. Россия хўжалик субъектларининг балансида турса ҳам, Қозоғистон ҳудудларидан ўтган ёки Қирғизистонг хўжалик субъектларининг балансида турса ҳам, Ўзбекистон ҳудудларида бўлган электр узатиш тармоқларини ишлатиш ҳақида келишувларга борилди, дейди МДҲ Электроэнергетик Кенгашининг Ижроия комитети раиси Артем Герцен.

МДҲдан чиққанини эълон қилган Гуржистоннинг ҳайъати бундай йиғилишда иштирок этар экан, нима сабабдан Ўзбекистон бу ерда йўқ эканлиги хабарда айтилмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону