18 June 2009
23:01 - Қоронғида қора мушук ахтариш сиёсати давом этмоқда.
Яқиндагина бўлиб ўтган Андижон воқеаларидан сўнг бу вилоятдаги оддий ёш ишбилармон - намозхон йигитларни Тоҳир Йўлдош билан ҳамкорлик қилишда айблаб қамаш бошланди.

9 июнь саҳар 6.00да Шахрихон шаҳрининг ўзидан ўнлаб йигитлар қамоқа олинган. Тинтув ўтказиш жараёнида айбланувчиларнинг уйларидан Тоҳир Йўлдошга қарашли СД, бир неча мингдан АҚШ доллари ва хокимят биносини харитаси «топилган».

Мана уларни баъзи бирларинигина исм ва фамилиялари:

1. Келдиев Равшан, 1974 йилда туғилган, унинг уйидан ҳокимият биносининг картаси «топилган».
2. Солиев Неъмат, унинг уйидан Тоҳир Йўлдошни даъвати ёзилган СД «топилган».
3. Ахмадалиев Зуҳриддин
4. Парпиев Низом

Исроил исмли йигитнинг уйидан ҳам СД «топилган», у сўроқ даврида қаттиқ қийноқларга дош бера олмай, қон томирларини кесиб ташлаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону