18 June 2009
21:13 - Қирғизистон президент сайловига 6 номзод билан киради
Бугун Қирғизистон Марказий Сайлов Комиссияси президентликка номзодларни рўйхатга олиш тамомланганини билдирди. Комиссия раиси Дамир Лисовский берган маълумотларга кўра, аввалига 22 киши комиссияга ариза топширган. Сўнгра, 6 киши номзодини қайтариб олган, 10 киши ҳужжатлар қонун талабларига тўла жавоб бермагани сабабли рўйхатдан ўтказилмаган. Шундай қилиб, сайлов бюллетенларига 6 номзоднинг исми киритилади. Булар:

1. Алмазбек Атамбаев
2. Курманбек Бақиев
3. Нурлан Мотуев
4. Женишбек Назаралиев
5. Темир Сариев
6. Токтоайим Уметалиева

Сайловчиларнинг умумий сони 2 млн 700 минг экан. Бугун номзодлар расман сайловолди кампанияси бошлаш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону