26 July 2017
18:07 -
Алишер Усмон аввал Тошкентда Ислом Маданияти Маркази қурилишига ҳомийлик қилмоқчи, кейин илм-фан ривожланишига ҳам ҳисса қўшмоқчи, нега тескариси эмас?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом Маданияти Марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилишича, Ислом Маданияти Маркази бинолари қурилишига россиялик миллиардер, асли ўзбекистонлик Алишер Усмон ҳомийлик қилиши кўрсатиб ўтилган.“Марказнинг маъмурий ва асосий биноларини қуриш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар машҳур ватандошимиз, россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин”, - дейилади ҳужжатда.
Шунингдек, Алишер Усмон бир неча оммавий ахборот воситаларига, хусусан, protuday.uz нашрига берган интервьюсида ўз меросини тарихий ватани бўлган Ўзбекистон илм-фанининг риволанишига қолдиришини, ўзининг меросхўрлари йўқлиги, қариндошларининг эса пулга муҳтож эмаслигини билдирган.
Аммо, у ишни илм-фанни ривожлантиришга ёрдам беришдан бошламагани унчалик тўғри эмас. Ҳозир Ислом дунёси жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисмига айланишининг асосий сабаби – мусулмонлар илм-фанни унутиб, фанатизм қулига айланганлари-ку!! Яна шундай яшашни давом эттираверамизми?
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения
