17 June 2009
22:23 - Ёқутистон давлат суверенитетидан воз кечди, аниқроғи, воз кечтирилди
Шу йил 9 июндаги хабарларимиздан бирида Россия Федерациясининг Конституцион Суди РФ таркибидаги жумҳуриятларнинг конституцияларидан суверинетит ҳақидаги моддаларнинг олиб ташлашни талаб қилган эди. Бу талабга биринчи бўлиб Ёқутистон жавоб берди.

Интерфакс агентлигининг хабарига кўра, Ёқутистон Давлат Мажлиси Ёқутистон прокурорининг протестини (аслида, Конституцион Суднинг талабини) қондириб, ўз конституциясидан давлат суверенитети ва бу давлатнинг фуқаролги ҳақидаги моддаларни олиб ташлаган.

Давлат Мажлисининг спикери Виталий Басиганов Констициянинг преамбуласидаги 1991 йилда қабул қилинган Давлат суверенитети Декларацияси тила олинган жумлалар ўз ўрнида қолганини билдирган.

Шундай қилиб, Ёқутистон қоғоздагина мақжуд бўлиб, исталаган замон ҳаётга кечириш учун ҳаракатлар бошлашга асос бўладиган констиуциядаги давлат суверенитетига оид моддалардан воз кечтирилган, аммо хўжа кўрсинга, конституция преамбуласида суверенитет мавжудлигига имо қилувчи сўзлар қолдирилган. Яқин кунларда Татаристон, Бошқирдистон ва РФ таркибидаги бошқа жумҳуриятлар ҳам шундай қилишини кутиш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону