04 January 2005
04:00 - 23:30 - Ўзбекистонда «демократия»: Богдодлик депутатликка номзод хакикат учун курашмокда 20:30 - Эроний амалдорнинг ташрифи - Депутатлар рўйхати эртага эълон килинади
23:30 - Ўзбекистонда «демократия»: Богдодлик депутатликка номзод хакикат учун курашмокда

Фаргоналик мухбиримизнинг хабар беришича, шу кунларда 87-Багдод сайлов округидан Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партиясининг депутатликка номзоди сифатида рўйхатга олинган Бахром Мирзажонов Марказий Сайлов Комиссияси раиси Бўритош Мустафоевга ариза билан мурожаат килган.

Аризадан маълум бўлишича, шу округдан кўрсатилан номзодлардан бири Кобулжон Тошматов (аризада бу киши кайси партиянинг номзоди эканлиги кўрсатилмаган, аммо, аризанинг мазмунидан у Либерал Демократик Партиянинг номзодига ўхшайди. – «Харакат») банк системасидаги мавкесидан фойдаланиб, ноконуний йўллар билан сайловчиларни ўзи тарафига агдариб олган ва сайловларда ютиб чиккан. Бу фикрни исботлаш учун аризада куйидаги фактлар келдирилади:

1. Кобулжон Тошматов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўгрисидаги конуннинг 27 моддасига хилоф равишда ва бу конун талабларини менсимасдан жоъме масжидларида, хусусан, жума номозида унга овоз беришни имомлар томонидан ташвикот килдирган ва шу кунлари масжидларда сайловчиларга зиёфат берган. Бувайда туманидаги Дехконобод кишлогида жойлашган жоъме масжидида халкка ош берган.

2. Сайловолди учрашувларда тумандаги барча имомларни ўзи билан олиб юрган, уларни биринчи катордаги ўриндикларга жойлаштирган, шулар оркали халк орасида ташвикот юритган.

3. Вилоятдан барча банк ходимларини ишга солган ва сайловолди учрашуви кунлари уларни ўзининг номзодини кувватлаш учун бирга олиб юрган.

4. Сайловолди учрашувларида у ёллаган ташвикотчилар «К.Тошматов Президентнинг одами, Тошматовга овоз беринглар» деб ташвикот юритишган.

5. Бувайда тумани Бачкир кишлогидаги 10 мактабга жойлашган 274 сайлов участкасида Тошматовнинг ишончли вакили, ширкат хўжалиги раиси Абдусамат Абдуллаев сайлов кабинасига кириб олиб, сайловчиларни Тошматов фойдасига овоз бердираётганида ушлаб олинган, у шахс шу куни сайлов участкасида «Тошматовга овоз беринглар» деб даъват килган. Менда аник маълумот йўк, тухмат килишим мумкин эмас, бирок менинг фикримча, сайлов комиссиялари Тошматов томонидан сотиб олинган .

6. Сайлов комиссия аъзоларининг шахсан ўзлари ёки бошка шахслар оркали Тошматовнинг ёкловчи сайлов бюллнтенларини дасталаб сайлов кутисига ташлаганлар. Бунга далил - менинг ишончли вакилим М.Усмонов. Сайловга келмаган одамлар номидан дасталаб бюллетенлар ташланган, баъзи бир кечикиб келган сайловчиларга бюллетень етмаган.

7. 87-Багдод сайлов округида конун бўйича керак бўлган 33 фоиз сайловчи катнашмаган хам. Бир сайловчи 5-10 сайловчининг номидан ведомостга кўл кўйиб, сайлов бюллетени олган ёки сайловчиларнинг имзоларини участка сайлов комиссияси аъзолари калбакилаштирганлар. Сайлов комиссиялари кузатувчиларга сайлов тўгрисидаги баенномаларни кўрсатмаганлар. Бу холатни аризага илова килинган баённомалардан кўриш мумкин.

8. Хужжатларни калбакилаштирилгани шундан хам кўриниб турибдики, масалан 265 сайлов участкасида 2868 нафар сайловчи бўлиб, уларнинг хаммаси, яъни 100 фоиз сайловчи сайловда катнашган эмиш. 2868 сайлов бюллетенидан 97 донаси хакикий эмас деб топилган, демак овоз берганлар хисобидан 97 та овоз чикариб ташланиши керак эди, бу килинмаган.

Шунинг учун, дейди ўз аризасининг охирида Бахром Мирзажонов, сайлов олди ташвикотлари ўтказиш ва сайлов жараёнида сайлов тўгрисидаги конуннинг 6, 27, 37 ва 41 моддалари бузилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўгрисидаги конуннинг 11 ва 44 моддаларига асосан аризамни текшириб, Марказий Сайлов Комиссиясида кўриб чикишни ва сайлов комиссиялари карорларини бекор килишни, ўтказилган сайловни хакикий эмас деб топишни, Кобулжон Тошматовни сайлов тўгрисидаги конунни жинояткорона бузганлиги учун номзодликдан махрум этиб, материалларни прокуратура органларига оширишингизни сўрайман.

20:30 - Эроний амалдорнинг ташрифи

Бугун Тошкентга Эрон Ислом Республикаси биринчи вице Президенти Мухаммад Ризо Ориф бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Кун тартибиги кўра, мехмонлар Ўзбекситон Ташки ишлар вазирлиги, Ташки иктисодий алокалар агентлиги сингари расмий идораларда кабул килинади. Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонасидан билдиришларича, мехмонлар ташриф давомида Самарканд, Бухоро сингари диккатга сазовор жойларни зиёрат килади.

Махаллий матбуот Эрон ва Ўзбекистон муносабатлари юкори погонага кўтарилаётгани хусусида, табиики, хукуматга оид бўлган фикрларни ёзмокда.

Депутатлар рўйхати эртага эълон килинади

Марказий Сайлов Комиссиясининг бугун ўтказилган йигилишида Олий Мажлиснинг Конунчилик палатасига сайланган 62 нафар депутатнинг макоми карор билан мустахкамлади. Унга кўра, бу рўйхатнинг 12,9 фоизини аёллар ташкил этади. МСК раиси Бўритош Мустафоев мазкур депутатларнинг исми-ширифлари эртага матбуотда эълон килинишини билдирди.

Шунингдек, МСК мажлисида сенат аъзоларини сайлашда кўлланиладиган бюллетенлар, сенат аъзоларини сайлаш тартибларига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш хамда 9 январь куни ўтказиладиган сайловларнинг иккинчи турига оид масалалар мухокама килинди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону