16 June 2009
20:45 - Покистонда Тохир Йўлдош яраланган бўлиши мумкин
Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг раҳбари Тоҳир Йўлдашнинг ўлгани ёки яралангани ҳақидаги шу кунгача тарқатилган кўплаб хабарлар қаторига яна биттаси қўшилди. Reuters агентлиги тарқатган хабарга кўра, Покистоннинг Жанубий Вазиристон вилоятида Толибон кучлари ерлашган жайларни бомбардимон қилиш пайтида Тоҳир Йўлдош ярадор бўлган. Бу ҳақда Покистон армиясининг генерал-майори Атхор Аббос маълумот берган. Шундай маълумот бор, аммо, у ҳали тасдиқланмаши, дебди, Покистон расмийси.

Ўтган ҳафта Покистон армияси толибларнинг лидерларидан бири бўлмиш Байтулла Мақсуднинг қароргоҳини бомбардимон қилган эди. Хабар тўғри бўлса, Тоҳир Йўлдош ўшанда ярадор бўлган бўлиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону