16 June 2009
02:24 - Ўзбекистон ШҲТнинг банклараро тузилмасига раҳбарликни рад қилди
Бугун Екатеринбургда бошланган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги анжумани олдидан Ўзбекистон ҳукумати тузилманинг Банклараро бирлашмаси фаолиятини мувофиқлаштиришни бўйнига ололмаслигини айтди. ШҲТга умумий раҳбарликни қўлга олаётган Ўзбекистон тарафининг бундай томдан тараша тушгандек қарори тузилма доирасидаги молия муассасалари раҳбарларини таажжубга солиб қўйди. Бу ҳақда каттагина мақола берган ўрисларнинг “Время новостей” газетаси Ўзбекистон тарафининг бу борада ҳатто изоҳ ҳам бермаганини ёзади.

Лекин, Ўзбекистон ҳукуматининг бундай қадами тушунарли ва мантиқли. Банк системаси ибтидоий аҳволда бўлган Ўзбекистондек давлатнинг вакили бундай лавозимга келтирилса, мамлакатимизнинг шармандали аҳволи ҳаммага кўриниб қоларди.

ШҲТнинг Банклараро бирлашмасига раҳбарлик қилаётган Россия Ташқи иқтисодиёт банки бошқарувчиси Владимир Дмитриев энди бу вазифани Хитойнинг Давлат Тараққиёт Банки бажаришини таъкидлаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону