16 June 2009
01:57 - Олий хўжалик судининг матбуот котиби товламачилик ва фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинди
Кечикиб олинган хабарга кўра, бундан бир неча кун муқаддам Ўзбекистон Олий хўжалик судининг матбуот котиби, таниқли журналист Холли Норбоев ҳибсга олинган. Расман тасдиғини топмаган маълумотларга кўра, журналист товламачилик ва фирибгарликда айбланмоқда. Холлининг танишлари унинг гўё бир қанча абитурентлардан ўқишга киритиб қўйиш шарти билан пора олганини айтишди. Журналист 6 кундан бери Тоштурмада ўтирипти.

35 яшар Холли Норбоев журналист ва танилиб бораётган адабиётшунос олимлардан бири эди. У ики йил муқаддам Ўзбекистон Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” газетаси Бош муҳаририри ўринбосари, Ўзбекистон Олий судининг матбуот котиби ва сўнгги пайтда Олий хўжалик судининг матбуот воизи бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону