Петербург полицияси халқаро қидирувда бўлган 31 яшар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Уни тез орада Ўзбекистонга экстрадация қилиш масаласи судда кўрилади. Россия Федерал янгиликлар агентлигига манбаси томонидан берилган хабарга кўра, исми келтирилмаган бу одам Ўзбекистон жиноий қонучилигининг "ўта хавфли рецидивист томонидан қасддан тана жароҳати етказилиши", "уюшган қуролли жиноий гуруҳни ташкил қилиш, шунингдек, уни бошқариш ва унда иштирок этиш", "қурол намойиш қилиб, уни қўллаш билан қўрқитган хавфли рецидивист томонидан амалга оширилган безорилик" сингари моддалари билан айбланган.
Қидирувда бўлган шахс ўзгаларнинг паспортларидан фойдаланган ҳолда Петербург шаҳри ва Ленобластда истиқомат қилиб келгани ҳам айтилмоқда.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения
