28-29 март кунлари Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил расмий ташриф билан Францияда бўлади. Ташриф давомида вазир Париж шаҳрида Франция Ташқи Ишлар ва Халқаро Тарқаққиёт Вазири Жан-Марко Эро, Франция Тараққиёт Агентлиги ва Француз корхоналарининг “MEDEF” раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш кўзда тутилган.
Булардан ташқари, Абдулазиз Комил Марказий Осиё давлатлари ва Франциянинг ташқи ишлар вазирликлари учрашувида иштирок этар экан. Бу учрашувда бошқа давлатлардан қайси даражадаги расмийлар иштирок этиши номаълум, лекин бундай учрашув бўлишининг ўзи жуда қизиқ, дейди мухбиримиз.
АҚШ Давлат Котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан биргаликдаги учрашувларни анъанага айлантириш учун ҳаракат қилаётгани, аммо бу учрашувлардан ҳеч қандай фойда бўлмаётганини кўрмиб турибмиз. Энди шунга ўхшаш анъанани Франция яратмоқчими? АҚШ ва Франциянинг мақсади – Маркзий Осиёдаги ўзаро дўстликдан узоқда бўлган мамлакатларга ўзаро дўстликни тиклашда ёрдам беришми ёки уларнинг ўз манфаатлари борми? Нима ҳам қилардик, кўрамиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения
