01 February 2017
20:27 - Тошкент-Андижон йўналиши бўйича поезд қатнови тикланди
23 январь куни техник-профилактик ишлар ўтказилиши сабабли вақтинча тўхтатилган “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида қатновчи 61/62, 60/59–сонли йўловчи поездларининг қатнови қайта тикланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда. “2017 йил 1 февраль кунидан бошлаб “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишида қатновчи 61/62, 60/59-сонли йўловчи поездлари ҳамда юк поездларининг мунтазам қатнови яна йўлга қўйилди”, дейилади хабарда.

Маълумки, мазкур йўлда қор кўчкиси туфайли юк поезди ағдарилиб, темир йўл жиддий таъмирга муҳтож бўлиб қолганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону