13 June 2009
01:11 -
Бугун Швецияда студентлар байрами
Битирувчи минглаб студентлар орасида ўзбек Давронбек Охунов хам бор. Давронбек бирликчи Пўлат Охуновнинг ўғли. У Швецияда машҳур бўлган Халқаро Бакалаврлик (International Baccalaureate) йўналишидаги гимназияни муваффақиятли битирди.
Давронбекга ва барча чет элда ўқиётган ўзбекларга омад тилаймиз. Чунки биз қурмоқчи бўлган демократик Ўзбекистонда бундай инсонларга муҳтожлик катта бўлади.