12 June 2009
21:40 -
Анвар Каримов “Бирлик” Партияси сафларига қўшилди
"Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси раҳбарияти номига ҳозир Швецияда яшаётган Каримов Анвар Солижон ўғлидан ариза келди. У ”Бирлик”нинг асосчиларидан бўлган профессор Олимжон Каримовнинг набираси эканлигини урғулаб, сиёсий фаолиятини шу партия сафларида давом эттириш истагини билдиради ва ўзини партияга қабул қилишни сўрайди.
“Бирлик” Партиясининг Низомига кўра, янги аъзолар партиянинг бошланғич ташкилотларида қабул қилинади. Ва яна ўша Низомга кўра, партиянинг юрт ташқарисида ташкилотлари йўқ. Партия бутун фаолиятларини, қанчалик оғир шароитда бўлмасин, юрт ичида юритмоқда ва юритишни давом этиради.
Лекин, бугун юрт ташқарисида яшашга мажбур бўлган бирликчилар бор, улар уюшиб партиянинг ишларини олиб боришмоқда. Қолаверса, юрт ичкарисида ҳам, расмий мақомга эга бўлмаган ташкилот сифатида, партия фаоллари учун ҳар доим ҳам Низом талабларини бажариш осон бўлавермайди.
Шулардан келиб чиқиб, ўзини бирликчи деб ҳисоблаган ҳар бир Ўзбекистон ватандоши расмий тан олинган “Бирлик” лидерлари билан келишган ҳолда ёки улар билан бирга фаолият олиб бориши партиянинг Низомига қарши бўлмайди ва биз Сизни бирликчи сифатида ўз сафларимизда деб ҳисоблаймиз, дейилади “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охуннинг Анвар Каримовга йўллаган жавобида.