19 December 2016
14:38 -
Жуда қизиқ: Тожикистионда 20 нафар имом “Мусулмон-қардошлар” тарафдори сифатида қамалди
Тожик ахборот воситалари 2016 йил ичида мамлакатнинг шимолида тақиқланган “Мусулмон-қардошлар” ташкилотига алоқаси борликда айбланган 20 нафар имом-хатиб турли муддатга қамоқ жазолари олдганлари хабар қилинмоқда.Имом-хатибларни қамаш Сўғд вилоятида шу йилнинг бошида бошланган. Мана энди уларнинг сони 20 га чиқибди. Уларнинг 6 нафари Мадинадаги Ислом Университетини битирган экан. Улар ўша пайтдаёқ “Мусулмон-қардошлар” сафига қўшилишган. Хабарларда қамалган имом-хатибларнинг баъзиларини исми-шарифи ҳам келтирилган.
Хўжанд шаҳридаги “Такво” масжидининг имом-хатиби, табиий, энди собиқ, Орифжон Эргашев 15 йилдан бери “Мусулмон-қардошлар”ни ташвиқ қилиш билан шуғулланар ва чет эллардан минглаб доллар пул олар экан.
Маълумки, халқаро диний-сиёсий ташкилот ҳисобланадиган “Мусулмон-қардошлар” 1928 йили Мисрда тузилган. Унинг асосчиси Ҳасан Аль-Банна бу ташкилот салафийлик ҳаракат эканлигини эътироф этган.
Ҳозир бу ташкилот Мисрда тақиқланган. Унинг ҳозирги лидери Муҳаммад Бадига ва бу ташкилот ёрдамида Араб баҳори даврида президентликка сайланган, аммо 1 йилдан кейин ҳарбийлар тарафидан йиқитилган Муҳаммад Мурсига (расмда) ўлим жазоси ҳукми берилган, аммо бу жазо ҳали амалга оширилмаган.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведения
