11 June 2009
21:44 - АҚШ президенти қирғиз ҳамкасбига мактуб йўллади, Бақиев ташвишда
Бу ҳақдаги хабар қирғизлар тарафидан ўта расмийлаштириб берилганидан ҳам кўрса бўладики, аслида хурсанд бўлиши керак бўлган Қирғизистон президенти Қурмонбек Бақиев анча ташвишга тушган.

Давлатнинг расмий Кабар агенлиги бу хусусдаги хабарини шундай бошлайди: “Бугун президент Қурмонбек Бақиев ташқи ишлар вазири Қодирбек Сарбоевни қабул қилди. Ташқи сиёсат муассасининг раҳбари Қурмонбек Бақиевга дипломатик каналлар орқали етиб келган АҚШ президенти Барак Обаманинг мактубини топширди.” Ўта расмиятчилик ҳидларини сезаяпсизми?

Қаранг, президент ўз вазирини “қабул қилибди”, вазир президентга “дипломатик йўллар” билан етиб келган хатни “топширибди”.

Хатда АҚШ президенти қирғиз-америка муносабатлари ижобий ривожланаётганини юксак баҳоланган, Қирғизистон халқи ва раҳбариятига Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ишига қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирилган, Қирғизистон билан музокаралар олиб бориш учун юксак даражали ҳайъат юборилиши билдирилган.

Хат билан танишиб чиққан Бақиев ўз вазирига бу ишга алоқаси бор бўлган вазирлик ва бошқа муассасалар билан биргаликда жавоб хати тайёрлашни топширибди.

Хабарда расмиятчилик руҳидаги сўзларнинг кўп ишлатилиши - Бақиев саросимада эканлигини кўрсатади, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Чунки, Обаманинго мақсади - мактубда ёзилган нарсалар эмас, мақсад – америкаликларнинг Манас ҳарбий базасини сақлаб қолиш. Юбориладиган ҳайъат ҳам шу масалани гаплашгани келади.

Яна бир нарса ҳам аниқки, Манаснинг америкаликларга берилиши ва олиб қўйилиши, Ўзбекистондаги Хонобод ҳаво базасинини берилиши ва олиб қўйилиш каби, Москванинг қарорларидир. Яқинда Дмитирий Медведев билан учрашганда, Обама Манас ҳавобазасини АҚШ қўлида қолдиришга эришса, Бақиевнинг қандай қўғирчоқ эканлигини ҳаммага маълум бўлиб қолади. Қирғиз президентининг қувониш ўрнига ташвишга тушишининг сабаби шу.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону