11 June 2009
13:16 -
Қирғизистонда янги анъана – давлат байроғини кўтариш

Бугун маҳаллий вақт билан 9:45 да Бишкекнинг марказий Ола-Тоғ майдонида Давлат байроғи кўтарилди. Маросимда президент Қурмонбнек Бақиев, бош вазир Игорь Чудинов, парламент раиси Айтибай Тагаев ва бошқлар қатнашишди.
Бу тантанали маросимда нутқ сўзлаган Қурмонбек Бақиев “Энди МДҲда ҳеч ким бизни байроқнинг катталиги ва байроқ устунининг баландлиги бўйича ошолмайди", дейишгача борди.
Байроқ устунининг баландлиги 45 метр, оғирлиги 12 тонна экан. Байроқ парашютлар тайёрланадиган материалдан қилинган, узунлиги 10, кенглиги 10 метрдир. Бундай байроқ фақатгина Туркия, Хитой ва АҚШда борлиги ҳам хабарларда айтилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения