11 June 2009
11:24 -
Шахмат янгиликлари: Нафиса Мўминова аёллар ичида чемпион бўлди, эркаклар кураши давом этмоқда
Республика шахмат-шашка клубида хотин-қизлар ўртасида шахмат бўйича ўтказилган мамлакат чемпионатининг олий лига беллашувлари фарғоналик Нафиса Мўминова ғалабаси билан якунланди.
Бу йилги беллашувларда чемпионлик унвонини ҳимоя қилган Нафиса.Мўминова ўн бир турдан иборат мусобақани юқори савияда ўтказди. Халқаро тоифадаги спорт устаси фақат биринчи учрашувда ўз ҳамшаҳри Ҳулкар Тоҳиржонова билан дуранг ўйнаб, ярим очко йўқотди. Қолган ўн партияда рақибаларининг барчасини мот қилди ва иккинчи маротаба мамлакат чемпионлигига сазовор бўлди, деб хабар қилади ЎзА.
Ўн битта учрашувдан еттитасида ғалаба қозониб, икки маротаба дуранг ўйнаган ва асосий рақобатчиси – Нафиса Мўминова ҳамда қашқадарёлик Нодира Нодиржоновага имкониятни бой берган тошкентлик Олга Собирова кумуш медалини қўлга киритди.
Чемпиондан ярим очко олган ягона иштирокчи - Ҳулкар Тоҳиржонова мусобақада энг кўп дуранг ўйнаган шахматчи бўлди. У олти партияда рақибалари билан очко бўлишди. У тўрт марта ғалаба қозонди ва учинчи ўринни эгаллади.
Эркаклар ўртасидаги олий лига беллашувлари ҳал қилувчи паллага кирди. Биринчи ўринда бораётган самарқандлик Жўрабек Ҳамроқулов ўн биринчи партияда пойтахтлик Владимир Егин билан дуранг ўйнаб, очколари сонини саккизтага етказди.
Халқаро гроссмейстер Антон Филиппов (Тошкент) қашқадарёлик Акмал Файзуллаев устидан қозонилган ғалаба эвазига иккинчи ўринга кўтарилди ва пешқадамдан бир очкога ортда бормоқда. Тошкент вилояти вакили Саидали Йўлдошев сурхондарёлик Бегали Саидовни енгиб, олти ярим очко билан совринли ўринлар учун курашни давом эттирмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения