10 June 2009
22:23 -
Тўрт нафар судьянинг жиноят иши юзасидан тергов жараёни бошланди
20 май кунги хабарларимизда Президент Фармони билан фуқаролик ишлари бўйича Учтепа тумани судининг беш нафар судьяси ошиғич равишда лавозимидан бўшатилгани, уларнинг икки нафарига жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилгандик. Бугун ўша судьялардан биридан маълум бўлишича, президент кўрсатмаси билан суд раиси А. Усмонов, судьялар - Н. Бабатаева, З. Аширова, Ф. Рамазоноваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ЖКнинг 205-, 206-, 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳар прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Илҳом Бобониёзов иш юритувида бўлган жиноий иш материалларига кўра, судьялар мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва совуққонликда айбланмоқда.