10 June 2009
02:32 -
ЕХҲТ яна масхарабозлар сафида, Абдураҳим Пўлат каби политехнологлар қани?

Бугун Тошкентда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари иштирокида инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимнинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро конференция ўтган. Анжуман ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги вакиллиги, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий маркази ва Ўзбекистон юристлар малакасини ошириш институти томонидан ташкил этилган. Дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари, халқаро ташкилотлар ҳамда қатор хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари мазкур анжуманда Омбудсман Сайёра Рашидова, лўттибоз Акмал Саидов ҳамда Адлия вазири ўринбосари Саъдулла Холбоевнинг мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазиятининг аъло даражада экани ҳақидаги сафсаталарини тинглаган.
Бу каби воқеалар икки турли мулоҳазаларга сабаб бўлиши мумкин, дейди мухбиримиз.
Бир тарафдан, мазкур масхарабозликни Ўзбекистон-ЕИ ўртасида ўзаро диалог сифатида талқин қилаётган ЕХҲТнинг ҳаракатларини инсон ҳуқуқларини сафсаталаштириш деб аташ, бугунги анжуманни бу фикрнинг исботи сифатида талқин қилиш тўғри бўлади.
Аммо, иккинчи тарафдан, нима учун демократлар бу каби тадбирларнинг Тошкентда ўтказилишидан усталик билан фойдаланишмайди. Масалан, 2003 йил май ойида “Бирлик” халқ ҳаракати Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг Тошкентда ўтказилган мажлисидан фойдаланиб, сўнги 10 йилдаги биринчи қурултойини ўтказиб олганди. Ана ўшандан кейин Ўзбекистонда мухолифатнинг фаоллиги кескин ошганди.
Қани ўша пайтда Абдураҳим Пўлат ихтиро қилган бу каби политехнологияларни бугун яна ҳам олға сурадиган мухолифатчилар, ёш мухолифатчиликка даъво қилаётганлар? Ёки улар ҳали ҳам Абдураҳим Пўлат яна қандай маҳорат кўрсатар экан, деб кутиб ўтиришаверадими? Ҳарҳолда шундай.