10 June 2009
01:37 -
Россия белорусларнинг ҳамма сутли маҳсулотларини олиб келишни тақиқлади
Русларнинг “Новости” агентлиги билдиришича, Россия истеъмол молларини назорат қилиш хизматининг раҳбари Геннадий Онишченко белорусларнинг ҳар қандай сутли маҳсулотини Россияга олиб келишни тақиқлаган.
Россия расмийлари, ҳатто, Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бунинг сиёсатга алоқаси йўқлиги, ўз мамлакатига импорт қилинадиган моллар маълум талабларга жавоб бериши кераклиги, Белорусияда ишлаб чиқариладиган баъзи маҳсулотлар шу талабларга жавоб бермаётганини гапиришмоқда. Аммо, бундай қарорнинг Белорусия бош вазири Москвада бўлиб, Божхона Иттифоқига кирувчи мамлакатлар бош вазирларининг Давлатлараро Кенгашида қатнашаётган пайтида эълон қилиниши – Россия-Белорусия муносабатларида таранглик борлигини кўрсатади.