05 September 2016
20:22 - АҚШ долларининг “қора бозор”даги курси ҳам, расмий курси ҳам ошди
Ўзбекистон Марказий Банки шу йилнинг 6 сентябридан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2994 сўм 76 тийин этиб белгиланди. Бу 30 августдаги курсга нисбатан 5 сўм 12 тийинга кўпдир.

АҚШ валютасининг “қора бозор”даги курси ҳам 100 сўмга қимматлади. Ўтган ҳафтада АҚШ долларини 6250 сўмдан харид қилган саррофлар ҳозир уни 6350 сўмга сотиб олишмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону