Боксчиларимиз Фазлиддин Ғоибназаров (расмда) ҳамда Шаҳобиддин Зоировларнинг кеча финалдаги ғалабаларидан сўнг олтин медалларимиз сони 4 тага чиқди. Икки курашчимиз Ихтиёр Наврўзов ва Магомед Ибрагимов кураш бўйича бронза медаллари олганини ҳисобга олсак, медалларимизнинг умумий сони 13 тага етди. Шундай қилиб, Ўзбекистон 4 та олтин, 2 кумуш ва 7 бронза медали эгаси сифатида жаҳон давлатлари ичида 21-ўринга кўтарилди.
Қозоғистон ҳаммаси бўлиб 17 та медалли бўлса ҳам, олтин медаллари биздан кам бўлгани сабаби, 22 ўринга тушди.
Ўзбекистоннинг олган медалларидан 3 та олтини, 2 та кумуши, 2 та бронзаси бокс бўйича, шу сабабли, Ўзбекистоннинг бокс бўйича терма жамоаси дунёда биринчи ўринни эгаллади.
Инсонларнинг эркинликлари бўйича жаҳонда охиридан 2-чи бўлган Ўзбекистонимиз спортнинг муштлашиш тури бўйича 1-чи ўринда бўлиши табиий бўлса керак. Наҳотки, энди қирғиз фашистлари ўзбеклардан қўрқишга бошлайди?
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения
