Оғир атлетика бўйича терма жамоамиз аъзоси Руслан Нуриддинов олимпиада чемпиони бўлишдан ташқари ўз соҳасида олимпиада рекордини янгилади. Руслан Нуриддинов даст кўтаришда 194 килограмм, силтаб кўтаришда эса 237 килограмм тошни ўзига бўйсундирди. Бу эса 2008 йилдаги Пекин олимпиадасида ўзи ўрнатган рекордни янгилаш демакдир, дейди мухбиримиз.
Бу соҳада олимпиада кумуш медалини арманилар, учинчи ўринни эса қозоқлар эгаллади.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Рио-2016 Олимпиадасида қўлга киритган медалларнинг сони 6 та бўлди (2 олтин ва 4 бронза медаль), жаҳон давлатларнинг умумий рўйхатида 27-чи ўринга чиқди. 10 та медаль (2 олтин, 3 кумуш, 5 бронза) билан 15-чи ўринда бўлган Қозоғистонга яқинлашиб бормоқдамиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения
