12 August 2016
21:05 -
ИШИДг билан боғлиқ бўлган 5 нафар самарқандлик қамалди
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди ИШИД гуруҳига алоқадорликда айбланган 5 киши устидан ҳукм ўқиди. Самарқандлик 23 яшар Икром Абдусатторов ҳамда 55 яшар Руслан Бекчитаев одамларни Москва орқали Сурияга жўнатишга бош-қош бўлгани боис 13 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Исми айтилмаётган аёл киши 10 йилга ва яна ИШИД сафларига қўшилганликда гумонланган 2 нафар шахс 9 йилга қамоққа жўнатилган.
Мазкур хабар бир қанча маҳаллий веб нашрлар орқали тарқатилди ва уларнинг барчасида тафсилотлар бирмунча мавҳум берилган, дейди мухбиримиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения
