09 June 2009
01:51 -
Туркияда телешоуда ўзбек аслли Ҳаким аби 116 минг Турк лираси ютди
Бу мамлакатдаги Show телеканалида лотореяга ўхшаган телешоу бор. Унинг 10-15 кишилик пассив қатнашчилари бор бўлиб, ҳар сафар улардан бири актив ўйинчи ролини ўйнайди ва ва омади келса, 500 минг Турк лирасигача пул ютади. У бирон нарса ютса-ютмаса қатнашчилар сафидан чиқади. Кеча актив ўйинчи – бир маҳаллар Афғонистондан Туркияга келиб ўрнашган Ҳаким исмли 45 ёшлардаги ўзбек эди. Жуда хушчақчақ ва хис-туғули бу кишини бошқа қатнашчилар Ҳаким аби (ака) деб чақиришарди.
У ўзининг Афғонистондан қандай қилиб келгани, баъзи қариндошларини бу ерга олиб келиш учун пулга эҳтиёжи борлигини айтиб, қатнашчилар ва тамошабинларни йиғлатди ҳам. Жуда драматик ўтган ўйин-шоунинг ниҳоясида, у 116 минг Турк лираси (тахминан $75 минг) миқдорда пул ютди.