01 August 2016
20:09 - АҚШ долларининг расмий қиймати ҳам, “қора бозор”дагиси ҳам ошди
Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йил 2 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2969 сўм 43 тийин этиб белгиланди. Бу 26 июлдаги курсга нисбатан 5 сўм 40 тийинга кўп.

“Қора бозор”да эса АҚШ долларининг қиймати 6350 сўмга кўтарилди. Ана шу миқдорда фуқаролардан валюта сотиб олаётган саррофлар уни 6400 сўмдан сотиб, талабгорларнинг ҳожатини чиқармоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону