18 June 2016
16:21 -
Америкаликлар яратган замонавий фазовий станциядан космонавт/астронавтлар русларнинг ибтидоий капсулида Ерга қайтдилар
Аслида америкаликлар тарафидан яратилган, аммо Халқаро Фазовий Станция мақоми берилган станцияда сўнги ойларда бирга яшаган ва иш олиб борган 6 космонавт/астронавтдан уч нафари бир оз аввал русларнинг “Союз ТМА-19М” кемасининг капсулида (қутисида, десак ҳам бўларверади) Қозоғистоннинг Жезқозғон шаҳридан 147 км узоқликда ерга қўндилар. Булар – Россия космонавти Юрий Маленченко, АҚШ астронавти Тимоти Копра ва Европа Фазовий Агентлигини биринчи англиялик астронавти Тимоти Пик.Халқаро Станцияда икки рус космонавти ва бир америкалик астронавт қолди - Алексей Овчинин, Олег Скрипочка ва Жеффри Уилямс.
Қаранг, одамзод Халқаро Фазовий Станция яратиб, турли давлат вакиллари у ерда бирга ишласлар ҳам, уларни ҳалигача ҳар ким ўз анъанасига кўра “космонавт” ёки “астронавт” деб атайди.
Бундан ҳам қизиғи, учоқ каби ерга қўнадиган шатлл-кемалар яратган америкаликлар ҳозир русларнинг ибтидоий, парашют билан катта чўлнинг тўғри келган жойига тушириладиган “Союз” кемаларининг капсулидан фойдаланишни давом эттирмоқдалар. Аввалги авлод шатлл-кемалар ишдан чиққандан кейин (2009-2010 йиллари), америкаликлар бир неча йил ичида янги авлод шатлл-кемаларини ишлаб чиқармоқчи эдилар. Аммо, ҳалигача натижа йўқ.
На илож, “борига барака” деймиз ва уч астронавт/космонавтни омон-эсон ерга қўниши билан табриклаймиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону

Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения
