01 May 2016
05:52 -
Бирликчи ва эзгуликчи Исроил Ризонинг онаси Маҳбуба ая вафот этди
Кеча “Бирлик” Партияси ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилояти ташкилотлари раиси Исроил Ризонинг онаси Маҳбуба ая 84 ёшида оламдан ўтди. Ўзбекнинг Исроилдек фарзандини дунёга келтирган, уни миллатимиз ичида камдан кам бўлган Ҳақиқий Ўзбек қилиб тарбиялаган, фарзанди мавжуд режимнинг босими остида қолган кунларда доимо унинг ёнида бўлган Маҳбуба ая ва у каби онахонлар тарихимизда қолишлари аниқ.
Марҳума ая бугун эрталаб тупроққа берилади.
Сафдошимиз ва дўстимиз Исроил Ризога чуқур таъзия билдирамиз, шундай оғир дамларда ҳам сабр-бардошли бўлишга чақирамиз. Маҳбуба аяга Оллоҳдан раҳматлар тилаймиз. Тупроқлари енгил, жойлари жаннатда бўлсин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения