14 December 2004
04:00 - 23:30 - Радиожурналистларга байрам «тухфаси» - «Мохият» осмонида яна кора булутлар 22:00 - Козогистонда Ўзбекистон автобуси билан халокат рўй берди - Сўмга нисбатан айрим валюталарнинг давлат курси (14 декабрь, сешанба маълумоти)
23:30 - Радиожурналистларга байрам «тухфаси»

Мухбиримизнинг билдиришича, Ўзбекистон радиосининг ходимлари ўн кундан бери анчагина тушкун кайфиятда. Бунинг асосий сабаби ноябрь ойининг маошлари кечикаётганидадир. Аста-секин иш унумига таъсир килаётган бу холатни мутасаддилар маблагларнинг сайлов кампаниясига йўналтирилганида эканини айтишмокда. Асосан моянага кун кўрадиган радиожурналистлар ахвол шу тарика давом этса вазият кай томонга ўзгаришини тасаввур килолмайдилар.

Начора, сайлов кимгадир сийлов, кимнингдир рўзгорига зиён, деб оддий хулоса чикариш кийин, дейди мухбиримиз. Чунки, расмиятчилик учунгина ўтказилаётган сайлов кампанияси мамлакатнинг молиявий ишларига хам таъсир этадаиган даражада маблаг талаб килмаса керак. Ойликлар берилмаётганинг сабаби – инфляцияни тўхтатиш учун ўтган йили маъмурий-буйрукбозлик усуллари билан ўтказилган «реформалар» натижаси сифатида ўртага чикиши аник бўлган молиявий бўхроннинг якинлашаётганидир.

«Мохият» осмонида яна кора булутлар

Унчалик катта бўлмаган нусхада чоп этилса-да, мамлакат ижтимоий-сиёсий хаётида ўз мавкеини эгаллаган «Мохият» газетаси осмонидан булутлар таркамай колди. Ўтган йилнинг ёзида газета ходимларининг одамларда (сиёсатга нисбатан!) исён уйготувчи газалларни чоп этганлик бахонаси билан судга тортилиб, ишдан кувилгани хакида сайтимизда бир неча хабарлар бергандик. Шу йилнинг бахаорига келиб, мазкур жамоадан сўнг тахририятга бош булган журналист Гулом Мирзо хам истеъфо беришга мажбур бўлганди. Унинг ўрнида колган Дамин Жумакулов хам лавозимидан туширилиб, ўрнига Абдумажид Азимов тайинланганидан сўнг тазйиклар баттар авж олди. Аммо бу сафар Бош мухаррир А. Азимов муассис «Туркистон-пресс» агентлиги Бош директори С. Хакимов билан тил топишиб, кўл остидаги ходимларни ишдан бўшатмокда. Айни пайтда газета ходимлари ичида иш ташлашга уринганлар, шунчаки ариза ёзиб ишдан кетганлар хам бор.

Асл нияти газетани ёпиш, шу оркали коррупция боткогига ботган хукуматнинг нуксонларини (жузъий бўлсада) кўрсатаётган журналистларни жиловлаш бўлган Саъдулла Хаким энди ниятини пинхон тутмаяпти: у тахририят ходимларини бу ердан ишдан кетса, бошка ишга олдирмаслик билан пўписа килган.

22:00 - Козогистонда Ўзбекистон автобуси билан халокат рўй берди

Козогистоннинг Фавкулодда холатлар визирлиги берган хабарга кўра, ўтган кун окошомида Петропавловск шахридан Тошкентга кетаётган Ўзбекистон автбуси билан автохалокат рўй берди: автобус Остона - Олмаота автойўлининг Балхаш шахрига якин жойида хайдовчининг рулда ухлаб колиши туфайли (йўл бурилган жойда) агдарилди. Автобусдаги йўловчиларнинг кўпчилигини ўзбекистонлик тижоратчилар ва мардикорлар ташкил этган. Унда Тожикистон ва Козогистон фукаролари хам бўлган.

Автохалокат натижасида 3 йўловчи шу жойнинг ўзида халок бўлди, 19 киши Балхаш шахри касалхонасига жойлаштирилиб, касалхонада яна 2 киши жон берди, 3 киши танг ахволда.

Сўмга нисбатан айрим валюталарнинг давлат курси (14 декабрь, сешанба маълумоти)

1 доллар ($) = 1055 сўм 28 тийин; 1 евро = 1400 сўм 88 тийин; 1 рубль = 37 сўм 52 тийин.

Ўзбекистондаги саррофлик (пул алмаштириш) шохобчаларида тижорат курси бўйича 1 долларни ўртача хисобда 1056 сўмга сотиш ва 1062 сўмга харид килиш, 1 еврони 1401 сўмга сотиш ва 1416 сўмга харид килиш, 1 фунт-стерлингни эса 2024 сўмга сотиш ва 2044 сўмга харид килиш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону