Мирзоҳид Обидов шаҳар ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар у Тошкент шаҳар прокурори бўлиб ишлаб келаётганди, дея хабар бермоқда gazeta.uz.
2011 йилдан бери Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган Бахтиёр Раҳмонов ҳокимнинг ушбу масалалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолиятини давом эттиради. Нозим Хусанов шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади.
Отабек Содиқов шаҳар ҳокимининг ўринбосари — «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси, Фарида Абдураҳимова ҳоким ўринбосари — шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси, Шуҳрат Турдиқулов шаҳар ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради. // daryo.uz
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения