02 June 2009
04:32 - Гуржистонда НАТО ва у билан ҳамкорлик қилаётган давлатлар қўшинларининг машқи тамом бўлди
6 майда бошланган бу машқлар Россиянинг қаршилигига қарамасдан муваффақият билан тамомланди. Кеча кечқурун Визания ҳарбий базасида машқларнинг тамомлангани расман эълон қилинди. Гуржистон қўшинлари Бош штаби бошлиғининг ўринбосари генерал Давид Наирашвили ва НАТО Бош штабининг Мадриддаги офиси раҳбарининг ўринбосари генерал-лейтенант Абдула Атаи бу хусусда баёнот бердилар.

Бу машқлар Россиянинг чегараларига яқин ерларда бўлгани туфайли Россия раҳбарларининг жиғи-бийрон бўлганини тушуниш мумкин. Аммо, ҳаётий реаллаклар шундан иборатки, НАТОнинг кучи ошиб бориши ва собиқ СССР республикаларининг НАТОга аъзо бўлиш учун олиб бораётган ҳаракатларига Россия тўсиқ бўлиш кучига эга эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону