07 December 2004
04:00 - 20:30 - Бухоролик «Бирлик»чиларнинг мажлиси - Президент Оксаройда нишонлар такди, олкишлар олди - Темур Алимов ўзининг борлигини эслатди - Озарбойжонга янги элчимиз боради 19:00 - 2005 йил - Ўзбекистонда сихат-саломатлик йили - Сўмга нисбатан айрим
20:30 - Бухоролик «Бирлик»чиларнинг мажлиси

Бугун «Бирлик» Партияси Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисида 30 ноябрда Тошкентда ўтказилган партия Марказий Кенгашининг йигилишида тилга олинган мавзулар, ундан келиб чикадиган дастур ва вазифалар мухокама килинди. Партия раиси Абдурахим Пўлатнинг Марказий Кенгашга йўллаган мактуби ва унда кўзда тутилган максад ва вазифаларни оддий сафдошларга етказиш, Адлия вазирлигида рўйхатидан ўтиш, бунинг учун партия аъзоларининг имзоларини тўплаш, шунингдек, МК йигилишида вилоят фаоллари зиммасига юклатилган топшириклар юзасидан тегишли карорлар кабул килинди.

Кенгаш мажлисида бошка мухолифат ташкилотларининг аъзолари билан хамкорликни йўлга кўйиш масаласи бахс-мунозараларга сабаб бўлди. Мажлисда мехмон сифатида катнашган «Эрк» партияси Марказий Кенгаши аъзоси Насрулло Саид бу борада мулохазалари билан дардлашди.

Кенгаш мажлисида «Бирлик» Партияси раисининг ўринбосари Дайнов Ташанов иштирок этди.

Президент Оксаройда нишонлар такди, олкишлар олди

Бугун Оксарой кароргохида Мустакилликнинг 13 йиллиги муносабати билан давлат мукофотлари олган бир гурух зиёлиларга мукофотларни топшириш маросими бўлди. Унда 4 нафар янги миллат кахрамони кўксига унвон кадалди, Буюк хизматлари учун, Амир Темур, Эл-юрт хурмати, хизмат кўрсатган... яна алламбало унвонлар олган шахслар Президентнинг назарига тушди. Уларнинг кўлларнини сикиб, айримларини кучиб, табриклаган Президентнинг ўзи хам бу каби ширин тилаклардан бебахра колмади. Унвон олганлар ўз ютукларининг барчаси Президент рахнамолигида амалга ошганлигини айтиб, чексиз тасаннолар айтишди.

Темур Алимов ўзининг борлигини эслатди

Байналмиллал миллий марказида бугун Конституция кунига багишлаб ўтказилган йигилишда Ўзбекистонда яшаётган миллатларнинг тотувлиги, бахамжихатлиги яна бир бор эътироф этилгани хабар килишга хам арзийдиган вокеа эмас, дейди мухбиримиз. Аммо бу вокеанинг бир алохида жойи бор. У шундан иборатки, бу йигилиш бахонасида кейинга пайтларда собик хўжайинига ўхшаб тадбирбозликка ўрганиб колган собик маслахатчи Темур Алимовни телевизорда кўриш мумкин бўлди. У энди халк кўз ўнгида миллатлар орасидаги тотувлик, дўстликни мустахкамловчи донишман сифатида таргибот килинмокда. Бу ниманинг аломати экан?

Озарбойжонга янги элчимиз боради

Президент Ислом Каримов бугун Ўзбекистоннинг Озарбойжондаги Фавкулодда ва мухтор элчиси килиб Исматилла Эргашевни тайинлади.

19:00 - 2005 йил - Ўзбекистонда сихат-саломатлик йили

Ўзбекистонда хар гал келаётган йилга республика Конституцияси куни олдида бўладиган йигилишда давлат рахбари Ислом Каримов ном беради. Республика Конституциясининг 12 йиллиги муносабати билан бугун Туркистон саройида ўтказилган тантанали йигилишда у навбатдаги, 2005 йилни сихат-саломатлик йили деб аташни таклиф килди. Президентнинг айтишича, сихат-саломатлик йили учун махсус дастур ишлаб чикилиб, мазкур дастур мамлакат согликни саклаш тизимини такомиллаштиришга, бу тизимнинг хукукий, моддий ва молиявий базасини мустахкамлашга каратилади.

Йигилишни Тошкент шахар хокими Рустам Шоабдурахмонов очди. Ўзбекистон Конституциявий суди раиси Мирзоулугбек Абдусаломов республикада Асосий конуннинг ўрни кандай бўлгани хакида маъруза килди.

Йилларга ном бериш мамлакат хаётида хеч кандай рол ўйнамайди, деб ёзади мухбиримиз. Лекин бу майнабозчиликни давом эттириб, йилнинг ойларга хам ном беришни жорий килиш бугунги тузимнинг махиятидан келиб чикиши мумкин бўлган нарса. Балки якин орада бу кадам хам килинар.

Сўмга нисбатан айрим валюталарнинг давлат курси (7 декабрь, сешанба маълумоти)

1 доллар ($) = 1053 сўм 96 тийин; 1 евро = 1417 сўм 47 тийин; 1 рубль = 37 сўм 74 тийин.

Ўзбекистондаги саррофлик (пул алмаштириш) шохобчаларида тижорат курси бўйича 1 долларни ўртача хисобда 1055 сўмга сотиш ва 1060 сўмга харид килиш, 1 еврони 1418 сўмга сотиш ва 1428 сўмга харид килиш, 1 фунт-стерлингни эса 2047 сўмга сотиш ва 2063 сўмга харид килиш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону