01 June 2009
20:44 - Боксчимиз Мирзабек Ҳасанов ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
Ереванда ўсмирлар ўртасида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақалар 13 та вазн тоифасида уюштирилди. Улардан 5 тасида Марат Қурбонов ва Ҳамид Тангрибергенов раҳбарлигидаги ўзбек боксчилари совриндор бўлишди.

Чемпионлик шоҳсупаси оғир вазндаги Мирзабек Ҳасанов (80 кг) га насиб қилди. У ҳал этувчи беллашувда Эквадор боксчиси Кастилье Переру устидан ғалаба қозонди.

Жавлонбек Эшматов (46 кг), Бургут Ҳожибоев (50 кг), Барҳаётжон Обидов (60 кг) ва Равшанжон Абдуназаров (70 кг) бронза медалларига сазовор бўлишди. Region.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону