01 June 2009
20:06 - Французларнинг пассажир учоғи йўқолди
Бир неча соат аввал Франция авиакомпаниясига қарашли самолёт Бразилиядан келаётиб Атланик океани устида йўқолиб қолди. 216 йўловчи ва 12 экипаж аъзоси бўлган самолетдан келган охирги хабарда самолет турбулент зонасига тушиб қолгани ва электр аппаратурада қисқа туташ чиққани айтилган. Бунинг устига, самолет радарларда кўринмайдиган зонада бўлган.

Самолетнинг йўқолиб қолиши катта ваҳима уйғотгани табиий. У учиб келиши керак бўлган Париж аэропортида пассажирларнинг яқинлари тўпланишга бошлаган. Дунё оммавий ахборот воситаларида тарихда бўлган бу каби воқеалар, қайси воқеада қанча одам ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар чиқабошлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону