01 June 2009
09:05 -
Навоий вилоятида ҳам диний-экстремизм илдиз отмоқда
Навоийлик мухбиримизнинг маҳаллий ахборот воситалардан олган маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг турли колонияларида диний-экстремистик фаолияти учун жазо муддатини ўтаётган 23 навоийлик бор (Навоий шаҳрида - 9, Хатирчида - 4, Навбаҳорда – 2, Зарафшонда - 2 ва Учқудуқда - 1). Уларнинг иккиси аёл: Шерқулова Сабоат Жумаевна, 1960 йилда туғилган, шаҳарнинг "Баҳор" маҳалласида яшаган ва Ишмурадова Саодат Салимовна, 1963 йилда туғилган, шаҳарнинг "Гулзор" маҳалласида яшаган, Навоий педагогика институтининг собиқ ўқитувчиси.
Бу икки аёл "Ҳизбут-таҳрир" диний партиясининг аёллар қанотига лидерлик қилишган ва Навоий вилоят суди томонидан, Ўзбекистон Республикаси ЖК 159 моддасига асосан 5 ва 6 йилга озодликдан маҳрум этилишган. Бу аёлларнинг 11 ўқувчисига нисбатан профилактика чоралари кўрилган.
Булардан ташқари, аввал қамалиб, сўнгра амнистия қилинган, лекин кўринишидан яна қайта қамалиши мумкин бўлган ҳизбутаҳрирчилар милиция рўйхатида туради. Булар - 1971 йилда туғилган, "Истиқлол" маҳалласида яшовчи Иброҳимов Ҳалим Ғаниевич, 1957 йилда туғилган, "Баҳор" маҳалласида яшовчи Бозоров Уммат Ғайбуллаевич ва 1965 йилда туғилган, "Истиқлол" маҳалласида яшовчи Хидиров Баҳодир Сайтқуловичлардир.
Ҳозирги вақтда Навоий вилоятида расмий рўйхатга олинган 77 масжид бор, лекин 2008 йил давомида Хатирчи туманида 8 норасмий масжид, Кармин туманида 1 ҳужра борлиги аниқланган. Бу норасмий масжид ва ҳужра ташкилотчиларига яқинда прокуратура томонидан огоҳлантириш эълон қилинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения