30 December 2015
17:21 - Дунёда тузукроқ янгилик ҳам йўқ, совуқ ва ҳақиқий урушлар авжига чиққан, пичоққа илинадиган ягона хабар - Путиннинг талаби билан Медведев Алексей Кудринни тан олиши
“Ҳаракат” Агентлиги ҳозир хабарлар олдамларнинг иккинчи нонига айлангани узоқ замондан бери айтиб келмоқда. Дунё хабарчилари хабар иккинчи нонга айланишидан усталик билан фойдаланишаётганини ҳам тан олиш керак. Улар ҳамма ёқни хабарлар билан тўлатиб ташладилар. Хабарлар ўта чиройли, ёқимли ва жозибали шаклда берилади. Биронта хабарни ўқиган одам яна бир “оламшумул” янгликни ўрганганидан ҳузур олади. Аммо, бироздан кейин уни унутади. Яъни, хабарлар гиёҳга айланиб бормоқда. Демак, хабарчилик ҳам ислоҳотларга муҳтож.

Бу кунларда дунё хабарларининг катта ва жизибали қисми - ислом терроризми билан боғлик янгликлардир. Насронийларнинг католик ва протестан қисмлари 25 декабрда Исо пайғамбарнинг туғилиш кунини янги терактлар қўрқуви остида ўтказдилар, орттодокс/православлар эса, Исо пайғамбарнинг туғилиш кунини 7 январда нишонлашади. Шу фарқнинг ўзи одамзод ҳалигача ибтидойликдан узоққа кетолмаётганини кўрсатмоқда.

Мана ҳозир дунёнинг григориан календари билан яшайдиган қисми янги йилни кутишга тайёрланмда, аммо ҳамма бўлиши мумкин бўлган терактлар туфайли хавотирлик ичида.

Украинадаги воқеалар туфайли совуқ урушга кирган АҚШ ва Рссиядек дунёнинг ҳарбий маънода ҳам энг кучли бўлган иккита давлати қандайдир ИШИД номли террористик гуруҳни сал кам 2 йилдан бери енголмаётгани устидан кулишни ҳам йиғлайшни ҳам билмайсан. Ироқ қўшинлари АҚШ ёрдамида пойтахт Боғдоднинг биқинидаги Рамади шаҳрининг бир қисмини қайтариб олганидан, Сурия қўшинлари эса, Россиянинг ёрдамида пойтахт Дамасқнинг яқинларида қандайдир ҳарбий базаларни ИШИДдан қайтариб олганидан хурсанд. Аммо, булар эрта-индин унутиладиган хабарлар.

Хабарга арзийдиган янгилик эса, Москвада бўлди. Россия ахборот воситалари 2-3 кундан бери собиқ Молия вазири Алексей Кудрин билан Президент Владимир Путин ва Бош вазир Дмитрий Медведев алоҳида-алоҳида учрашганини айтмоқдалар. Ҳамма гап шундаки, бир маҳаллар Анатолий Собчак билан ҳам ишлаган Алексей Кудрин Путиннинг биринчи ва иккинчи муддат президентлиги даврида Молия вазири ва Путиннинг энг яқин одам эди. Путин ўз курсисини вақтинча Дмитрий Медведевга берганда, Медведев Алексей Кудрин билан чиқишолмади. Сабаб- Кудрин қўғирчоқ Медведевни менсимаганлиги бўлган. Ўшанда Путин ўз тахтини қайтариб олгунча Медведев билан алоқаларни бузмаслик учун, Медведевга Алексей Кудринни истеъфога жўнатишга рухсат берганди.

Ҳозир Путин ўзини тўла тиклаб олганига ишонгани ва Россия иқтисоди чўкаётгани учун Алексей Кудриндек талантли одамга иҳтиёж сезди ва Медведевни орқага чекинишга мажбур қилди. Бечора Медведев шу кунларда Алексей Кудрин билан учрашгани расман билдирилди. Кутиш керакки, у яқин орада Молия вазири этиб тайинланади. Аммо, Россияни Ғарбнинг санкциялари таъсиридан Алексей Кудрин ҳам қутқаролмайди. Кўп рус сиёсатчиларидан фарқли ўлароқ Ғарбга душмандек қарамайдиган Алексей Кудрин Путинни Ғарб олдида чекинишга кўндиролишининг эҳтимоллиги катта эканлиги шубҳасиздир. Айнан шу сабабдан, бу хабар пичоққа илинадиган воқеа ҳақида эканлигини айтмоқдамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону