Reuter агентлигининг ҳозиргина тарқатилган хабарида айтилишича, Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний бугун Теҳронда Ислом бирлигига бағишланган қандайдир конференцияда нутқ сўзлар экан, Ислом динининг имижига ИШИД ва у каби ҳеч ким билан келишолмайдиган гуруҳларнинг зўравонлиги натижасида доғ тушгани ва буни тузатиш лозимлигини гапирибди. Мана унинг сўзларидан иқтибос: “Дунё жамоатчилиги кўзи олдида тушган имижимизни тузатиш муқаддас мажбуриятимиздир.”
Агентликнинг мухбирига кўра, Эроннинг лидерларидан бири бундай сўзлар гапириши антиқадир, ўзини Ислом дунёсининг ҳақиқий лидери ҳисоблайдиган эронликлар шу пайтгача Ислом динининг душманлари Яқин Шарқда муаммолар яратаётганини гапирардилар.
Аммо, хабарда Эрон Президентининг нутқидан яна бир иқтибос келтирилган. Мана ўша иқтибос: “Ислом дунёсининг ичидан чиққан кичик гуруҳлар Ислом тушунчаларини ишлатиб, Ислом динини одам ўлдириш, зўравонлик қилиш, қамчин ишлатиш каби усулларга таянадиган дин қилиб кўрсатмоқдалар.”
Иккинчи иқтибос кўрсатмоқдаки, дейди “Ҳаракат” мухбири, Ҳасан Руҳоний Ислом динининг имижини ўзгартириш кераклигини гапирганда Ислом динида қандайдир ислоҳотлар қилишни эмас, ўша кичик гуруҳларни йўқ қилишни назарда тутмоқда. Ва кичик гуруҳлар деганда, масалан, Яманда террорчилик билан шуғулланаётган шиаларга яқин хуситлар оқимини, ёки Сурияда Башар Асад раҳбарлигида ҳукмронлик қилаетган ва шу пайтгача Сурия халқига нисбатан террор сиёсати олиб бораётган шиаларга яқин алавитлар оқимини эмас, суннийларнинг ИШИД ва у каби гуруҳларини назарда тутмоқда. Яъни, у ҳаммани сунийларга қарши курашга чақириб, Ислом дунёси ичидаги оловларга керосин сепмоқда, холос.
Бундай нарсаларнинг фарқига бормайдиган Reuter агентлигининг бечора мухбири эса, Эрон Президентининг сўзларида янгича фикрлар кўрибди. Ҳақиқат шундан иборатки, Ҳасан Руҳоний Исломнинг имижини ўзгартириш учун Исломнинг ўзида қандайдир ўзгаришлар қилишни эмас, ИШИД каби гуруҳларни йўқ қилиш етарли эканлигини гапирмоқда. Аслида, ҳамма террористик гуруҳлар йўқ қилиниши керак. Аммо, кейин бошқалари ўртага чиқаверади, ислом терроризми муаммоси ҳал этилмайди.
Бу фактлар ҳам “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг фикрлари тўғрилигини кўрсатмоқда. Унинг фикрлари “Ҳаракат” сайтида кўп марта айтилган, уни яна бир марта қайтарамиз .
Ибтидоий мусулмонлар жамияти ва чаласавод Ислом уламолари Исломнинг асл муаммолари, масалан, Ислом дунёсининг қолоқ ва қашшоқлик сабаблари, бугун кун тартибининг асосий муаммоси бўлган Ислом терроризмининг илдизлари қаерда эканлиги ва уларни йўқ қилиш учун Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, биринчи навбатда, дунёвийли/секуляризм принципини тан олиш кераклигини тушунишмайди ҳам. Ислом терроризми эса, бутун инсониятга хавф соладиган жараёнга айланиб бормоқда. Демак, инсоният, авваломбор унинг илғор ва бу каби масалаларда тажрибаси бор бўлган қисми, Ислом динида ислоҳотлар ўтказишда мусулмонларга ёрдам бериши керак. Ўшандагина Ислом терроризми бутунлай тугайди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения