Кеча Ўзбекистон “қора бозор”ларида 5400-5500 сўмни ташкил қилган АҚШ долларининг курси бугун кечқурун 5200 сўмга тушди. Саррофлар АҚШ долларининг 100 талигини 520 000 сўмга харид қилишмоқда ва курс тушиши яна дваом этади. Валютафурушларга кўра, байрам кунлари курснинг кескин тушиши, ҳатто 4500 сўмгача пастлашиши кутилмоқда.
“Янги йил арафасида сўмга нисбатан эҳтиёж кишиларда кескин ортади, харажат, янги йил дастурхони деганларидек. Бундан ташқари янги йил таътиллари ортидан хориждан мол олиб келувчи тужжорлар ҳам дам олишда бўлади. Шу боисдан ҳам АҚШ долларининг қора бозордаги курси пасаяди” дейди Тошкентнинг Қўйлиқ бозори ҳудудидаги саррофлардан бири.