31 May 2009
15:43 -
Дунё 21 асрда, Ислом дунёси ўрта асрларда яшашини кўрастувчи бир сурат

Бу даҳшатли суратни кўрсатишдан мақсад – Ўзбекистонда исломий давлат қуриш, Халифат яратиш орзусида яшаётган собиқ демократлар Салой Мадамин, Исмоил Дадажон, Баҳром Ҳамро каби одамларнинг кўзи қувонсин, уларни қўллаб қувватлашга ҳаракат қилаётган “Бирдамлик” каби хунасалар ташкилоти фаолларининг кўзи очилсин.
Дарвоқе, бу осилган кишиларнинг исмлари шундай - Хожи Ноти Зоҳий, Ғулом Расул Шоҳий ва Зебуллоҳ Нурийдир. Систан-Белжустан вилоятининг Адлия вазири Хужжетулислом Иброҳим Ҳамидий Эроннинг расмий ИРНА агентлигига берган баёнотида бу уч кишини террорист ва Тангрининг душманлари деб эълон қилган, улар яширинча чет элдан портлатувчи моддалар олиб келиб масжидни портлатган худкушга беришганини билдирган. Бир кун ичида шунчалик жиддий айбномларни исботлаш, суд ўтказиш, ҳукм чиқариш ва уни ижро этиш учун Обидхон Қори, 53-54 лақабли Салой Мадамин, Исмоил Дадажон, Баҳром Ҳамролар каби шариат давлати қуриш фанатиклари ва демократия душманлари бўлиш керак. Буларга йўл қўйиб берилса, Ўзбекистон ҳам Эрон каби бўлади.
Гўзал минораларга параллель шаклда осилиб турган инсонларнинг суратига қараб, ҳар бир ўзбек ўйлаши керак: "Мен қайси тарафдаман, шу суратни кўриб кўзи қувонаётганлар тарафидами, ёки Ўзбекистонни замонавий демократик давлатга айтгантириш мақсадида кураш олиб бораётган "Бирлик" Партияси тарафидами?"