25 December 2015
22:50 -
Ўрис полицияси ҳамюртимизни ярим кило героин билан ушлади
CA-NEWS сайтининг ёзишича, Россиянинг Кострома вилояти полицияси ўзбекистонлик 38 ёшли аёлни 500 граммдан зиёд наркотик модда билан қўлга олди. Маълум бўлишича, ҳамюртимиз гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида сақлаб келган. Ҳибс пайтида аёлнинг ёнидан 50 грамм, кейинчалик унинг ижарага олган квартирасида ўтказилган тинтув пайти 450 грамм героин топилган.
Дастлабки тергов натижаларига кўра, ўзбекистонлик ушбу аёл наркотик сотиш орқали бир ойда 300 минг рубль (тахминан 4300 АҚШ доллари) фойда кўриб келганини тан олибди. Тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения