25 December 2015
21:52 -
Қирғизистон жанубида ўзбек аслли экстремистлар ҳибсга олинди
Қирғиз оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, 24 декабрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида ўтказилган махсус операция чоғида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидан иборат диний-экстремистик гуруҳ ҳибсга олинди. Уларнинг 2 нафари Ўзбекистоннинг, 4 нафари Қирғизистоннинг фуқароси иборат бўлиб, улар бир кун аввал Ўш яқинидаги Қашқарқишлоқ қишлоғида яшаган Юнусжон Абдужалиловнинг ўлимида айбланмоқда.
Гуруҳ вакилларини қўлга олиш операциясида ўқ дори , Макаров тўппончаси ва бошқа ўқотар қуроллар, ниқоб, ДВД ҳамда флеш дисклар мусодара қилинган.
Қирғизларнинг хабарида қўлга олинганлар ўзбек эканлиги айтилмайди, аммо хабарнинг руҳидан кўриниб турибдики, улар ўзбеклар.